Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно
 
  • 19:49 – Қўқонда ҳам чемпионлар муносиб кутиб олинди 
  • 18:42 – IFFHS клублар рейтингини эълон қилди. 
  • 08:59 – ЖЧ-2018 чипталари учун рекорд даражада аризалар тушди 
  • 08:55 – Самвел Бабаян бир умрга футболдан четлатилди 

UFC Макгрегордан чемпионлик унвонини олиб қўймоқчи

  • 15.01.2018, 19:14,
  • 217
  • 0
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайтнинг хабар беришича, ташкилот ирландиялик Конор Макгрегордан енгил вазнда UFC чемпиони унвонини олиб қўйиш ва россиялик Хабиб Нурмагомедов ҳамда америкалик Тони Фергюсон ўртасида жанг уюштиришни режалаштирмоқда.


Уайтнинг сўзлари MMAjunkie томонидан келтирилган.

«Мен Макгрегорни у қилган ишлари учун ҳар доим ҳурмат қилганман, бироқ агарда ҳозир у тайёр бўлмаса – камар кетади. Агар Макгрегор 2018 йилнинг сентябрида жанг олиб борса, бу унинг аралаш яккакурашлардаги сўнгги жангидан 2 йил ўтиб ўтказган баҳси бўлади. Бундай бўлиши керак эмас. Бу ҳаммага адолатсизлик.

Биз Хабибнинг Тонига қарши жангини уюштирамиз, ҳозир бунинг устида ишламоқдамиз. Конор қайтадиган бўлса, у чемпион билан жангга тушиш имкониятини қўлга киритади»,
- дея маълум қилди Уайт.
рейтинг: 
Фикр билдириш
  • Шарҳлар
  • Бугун
  • Энг кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter