Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно
 
  • 19:49 – Қўқонда ҳам чемпионлар муносиб кутиб олинди 
  • 18:42 – IFFHS клублар рейтингини эълон қилди. 
  • 08:59 – ЖЧ-2018 чипталари учун рекорд даражада аризалар тушди 
  • 08:55 – Самвел Бабаян бир умрга футболдан четлатилди 

Геннадий Головкин: “Альварес эмас, кўпроқ мен ҳакамларнинг қарорига қўшилмаганман”

  • 30.01.2018, 20:02,
  • 379
  • 0

Қозоғистонлик жаҳон чемпиони Геннадий Головкин ҳам Сауль Канело Альваресга қарши ўтказиладиган реванш жанги хусусида ўз фикрини билдирди.

Бу икки боксчи ўртасидаги илк жанг ўтган йилнинг сентябрь ойида ўтказилган ва унда дуранг натижа қайд этилганди. Головкин ўз интервьюсида такрорий жангни сабрсизлик билан кутаётганини айтди.

“Мен Альваресга қарши жангга тайёрман ва бу баҳснинг ўтказилишидан хурсандман. Сабрсизлик билан 5 май санасини кутяпман. Қолаверса, бу жангни бутун дунё бокс мухлислари кутишяпти. Саулдан кўра мен ҳакамларнинг биринчи жангдаги айрим хулосаларидан норози бўлгандим. Мен рингни жаҳон чемпиони сифатида тарк этаман”, - деди ўрта вазнда WBC, WBA ҳамда IBF йўналишлари чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасидаги жанг 5 май куни бўлиб ўтади. Ҳозирча жангнинг ўтказилиш манзилига ойдинлик киритилмаган. 
рейтинг: 
Фикр билдириш
  • Шарҳлар
  • Бугун
  • Энг кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter