» » Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлиги учун 4 номзод

Futbol

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлиги учун 4 номзод

7 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян истеъфога чи?арилди. Мураббий кетиши билан кўпчилик турли тахминларни ўртага ташлай бошлади. Бугун терма жамоамизни бош?ариши мумкин бўлган рус тилини биладиган чет эллик мутахассислар ?а?ида сўз юритамиз.

Одатда бизда хориждан мутахассис ёки футболчи жалб ?илинганда биринчи навбатда унинг ?еч бўлмаса рус тилини билиши инобатга олинади. «Бунёдкор»нинг омон-омон замонларида Зико ва Сколарининг жалб этилганини ?исобга олмаганда (шу жумладан футболчиларнинг ?ам) бош?а деярли барча ?олатларда айнан ю?орида биз санаган омил — Ўзбекистонда муомалада бўлган тилда гаплаша олиши инобатга олинади. Оддий мисол. Ёздан бошлаб бутунлай янгича ма?садлар ва катта шов-шув билан яна катта са?нага ?айтган «Пахтакор» ?ам ўзига янги мураббийни ?арбий Европада ишлаш тажрибасига эга бўлган мутахассислардан излади ва охир-о?ибатда худди шундай номзоднинг рус тилини биладиган варианти топилди — Шота Арвеладзе.
ЎФФга келадиган ра?бариятнинг олдига ?ўйган ма?сади ?андай эканини билмаймиз. Лекин агар уларда хориждан мутахассис жалб ?илишни исташса, кўп э?тимол билан унинг рус тилини билишини му?им а?амият касб этишини кутиш мумкин. Шу маънода бугун санамо?чи бўлган мутахассислар айнан шу талабга мос келади.

Виктор Скрипник (Украина)
Ёши: 47


Ўтган йилнинг сентябрида Германиянинг «Вердер» клуби бош мураббийлигидан озод этилганди. Унгача эса айнан Скрипник Бремен клуби бундеслигада ?олиши учун катта ишни амалга оширганди.
Очи?ини айтишим керак. Ўзбекистон терма жамоасига хориждан мутахассис керак деган ўй хаёлимдан ўтганидан буён негадир шу ўринга айнан Скрипник энг муносиб номзоддек кўринаверади. Нега? Биринчидан, ю?орида айтган сабабим Скрипник украиналик соби? ?имоячи, рус тилини жуда яхши билади ва тил борасида орти?ча муаммога дуч келмаслиги тайин. Иккинчидан, у фаолиятининг катта ?исмини айнан Германияда, «Вердер» тизимида ўтказган. Футболчилик фаолиятини якунлагач, клубнинг турли ёш тоифаларидан бошлаб, асосий жамоа бош мураббийлигига ?адар етиб келган. Олдинги мавсумда айнан у жамоага келгач, бременликлар Германия ю?ори дивизионида жон са?лаб ?олганди. Клубнинг барча ёш тоифаларида ишлагани унга, ёшларни кашф ?илишида ?ўл келади. Бор имкониятдан келиб чи?иб (На?адар ЎФФга мос жумла) жамоани ўйната оладиган мураббий бугунги кунда терма жамоамиз учун жуда зарур бўлиб турган «янги ?он» ?уйиш осонро? амалга ошира олиши мумкин. 
Аммо бу таклифнинг бир ?атор минуслари ?ам бор. Скрипник «Вердер» тизимидан чи?иб келганига ?арамай, ?адрдон жамоасида ?ам йилига 600 минг евро маош оларди. Агар уни Ўзбекистонга таклиф ?иладиган бўлсак, мутла?о бегона жойга келиши камида икки-уч баравар нарх сўрашини кутишимиз мумкин. ЎФФ ўз олдига жиддий ма?сад ?ўйган бўлсагина бундай таклиф билан чи?ишни кутишимиз мумкин. Яна бир салбий томони, Скрипникнинг хо?ишлари. Жорий йил бошида уни Беларусь ФФ терма жамоага олиб келиш учун ?атти? ?аракат ?илди. Лекин негадир Скрипник терма жамоани бош?аришни истамади. ?озиргача бунинг сабаби ани? эмас. Балки украиналик мутахассис умуман терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлашни истамагандир.

Павел Врба (Чехия)
Ёши: 53


Чехиялик мутахассис асримизнинг иккинчи ўн йиллигида Европа футболига «Виктория Плзень» жамоаси билан еврокубокларда ?айд этган натижалари ор?али кириб келди. Чех клубини ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ гуру? бос?ичига олиб чи??ан Врба тез орада шов-шувли натижалари билан ?ам танилди. Кўп ўтмай уни Чехия терма жамоаси бош мураббийлигига ?ам таклиф этишди. Терма жамоа билан у 2016 йилда Европа чемпионатида ?ам ишлашга улгурди.
Шундан сўнг у Россияга «Анжи» бош?арувига келди. Махач?алъа клуби билан мавсум стартида шов-шув кўтарган мураббий («Зенит»ни бугунги «Анжи» 4:0 ?исобида енга олиши катта натижа албатта) кейинчалик ра?барият билан келишмовчилик туфайли Чехияга кетиб ?олди. 7 ой давомида бўш юрган Врба я?инда «Виктория»га ?айтгани маълум бўлди. Аммо унга яхширо? таклиф билан чи?илса ва ани? ма?садли режалар та?дим этилса, Ўзбекистон терма жамоасини бош?ариши мумкин. Унинг терма жамоа мураббийи сифатидаги тажрибаси ?ам бизга ?ўл келиши мумкин.

Предраг Йоканович (Сербия)
Ёши: 48


Футболчилик фаолиятининг асосий ?исмини Португалияда ўтказган Предраг мураббийлик фаолиятининг аксар ?исмини ?ам айнан Пириней яриморолида ўтказди. Камтар «Насьонал» жамоаси бош мураббийи сифатида у клубни икки марта еврокубокларга олиб чи?ишни уддалади. Бир марта Мадейра кубогида зафар ?учди. 3 йил олдин Анголада ишлаб келган мутахассис 2014 йилда яна «Насьонал»га ?айтди. Жорий йил ёзида у яна истеъфога чи?арилди.
Хориждан мутахассисни нисбатан камхарж варианти зарур бўлганда айнан Йокановичнинг жамоага фойдаси тегиши мумкин. Унинг хорижда ишлаш тажрибаси ?ам терма жамоага ?ўл келиши мумкин.
 
Валерий Карпин (Россия)
Ёши: 49


Сўнгги пайтларда Россияда мураббий сифатида ?адрланмаётган Карпин бизнинг шароитда топ-мураббий бўла олиши мумкин. Испаниядаги футболчилик фаолиятидан сўнг мураббий сифатида ?ам ишлаган («Мальорка»да) Карпин Россияда «Спартак» Москва ва «Торпедо» Армавир жамоаларидаги фаолияти ор?али тажриба тўплади.
Сўнгги бир йилда МАТЧ ТВ телеканалида эксперт сифатида фаолият кўрсатган мутахассис, бир неча ой му?аддам бу лавозимидан кетди ва ?озирда бўш юрибди. Мураббийликдаги ?ис?а муддатли танаффусдан яна «ёниб» турган Россия футболининг ўтмишдаги юлдузи ЎФФга мос келадиган иш бера олиши мумкин.
Албатта ?озирча ЎФФ ра?бариятида ?андай ўзгаришлар ва ?андай ма?саддаги жамоа келиши номаълум. Балки уларнинг ма?сади бутунлай бош?ача бўлиши мумкин. Лекин ?ар ?андай ?олатда ?ам кўзга ташландики, футболимизга бутунлай янги давр ибтидоси керак бўлмо?да. Бунинг учун эса хорижлик мутахассиснинг бўлиши жуда му?им. Янглишмаётган бўлсам, Ўзбекистон терма жамоаси кейинги бир йил давомида бирорта расмий учрашувда иштирок этмайди. Бу эса хориждан таклиф этилган мутахассиснинг мослашиб, янгича жамоа тузиб олиши учун етарлича ва?т дегани. Шундан ?ам билиб олиш мумкинки, хориждан мураббийнинг жалб этилиши учун ?озир энг айни ва?ти.
скачать dle 11.3

Похожие новости

Комменатрии к новости

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Написать свой комментарий: