Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно
 
  • 19:49 – Қўқонда ҳам чемпионлар муносиб кутиб олинди 
  • 18:42 – IFFHS клублар рейтингини эълон қилди. 
  • 08:59 – ЖЧ-2018 чипталари учун рекорд даражада аризалар тушди 
  • 08:55 – Самвел Бабаян бир умрга футболдан четлатилди 

Келгуси йили Суперлигада қатнашадиган 12 жамоа номи маълум бўлди.

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Суперлигаси деб номланадиган юқори дивизионда 12 жамоа иштирок этади.

Ҳозирда мазкур мусобақада қатнашадиган жамоаларнинг номи расман эълон қилинмаяпти.

Аммо бугун ЎФФ расмий сайтида Суперлига жамоаларининг жисмоний тайёргарлик бўйича тест топшираётгани ҳақидаги хабарда 12 жамоа худди шундай тестларни топшираётганини маълум қилди.

Рўйхатга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган мавсумда дастлабки 11 ўринни эгаллаган жамоалар ва Биринчи лигада чемпион бўлган Қувасойнинг «Цементчи» клуби Суперлигада иштирок этади.

Демак ЎФФ томонидан тасдиқланган дастур бўйича тест топшираётган ва келгуси мавсумда Суперлигада иштирок этиши кутилаётган жамоалар рўйхати қуйидагича:

«Олмалиқ», «Машъал», «Қўқон-1912», «Навбаҳор», «Цементчи», «Металлург», «Бухоро», «Пахтакор», «Бунёдкор», «Қизилқум», «Насаф», «Локомотив».

Бундан кўриниб турибдики, Фарғонанинг «Нефтчи», Самарқанднинг «Динамо», Жиззахнинг «Сўғдиёна» ва Ғузорнинг «Шўртан» жамоалари келгуси мавсумдан бошлаб ПРО-лига деб аталувчи қуйи лигада иштирок этади.
рейтинг: 
Фикр билдириш
  • Шарҳлар
  • Бугун
  • Энг кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter