Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно
 
  • 19:49 – Қўқонда ҳам чемпионлар муносиб кутиб олинди 
  • 18:42 – IFFHS клублар рейтингини эълон қилди. 
  • 08:59 – ЖЧ-2018 чипталари учун рекорд даражада аризалар тушди 
  • 08:55 – Самвел Бабаян бир умрга футболдан четлатилди 

Ўзбекистон U-23 мусобақа мезбони Хитой U-23ни мағлуб этиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди



Бугун U-23 Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон U-23 ҳамда Хитой U-23 учрашуви бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 14-дақиқада Хожиакбар Алижоновнинг голи эвазига қимматли 3 очкони қўлга киритишди. 

Ушбу ғалабадан сўнг ҳамюртларимиз гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолишди. 

Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 1:0 

Гол: Хожиакбар Алижонов 14

Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (8.Жасур Яхшибоев, 66), 16.Дониёржон Нарзуллаев (22.Бобир Абдухолиқов, 90+4), 17.Достонбек Ҳамдамов (15.Ойбек Рустамов, 73), 20.Достонбек Турсунов

Хитой U-23: 12.Зоу Ючен, 3.Ли Ксиаоминг, 5.Гао Зунйи, 6.Яо Жуншенг (10.Танг Ши, 46), 7.Веи Шихао, 8.Хе Чао, 13.Ли Хаилонг, 16.Ли Шуаи, 17.Янг Лийю, 19.Лиу Йиминг (2.Зенгю, 71), 22.Ба Дун (Юнинг Занг, 77).

Огоҳлантиришлар: Ли Шуаи 18, Рустамжон Ашурматов 57, Аббосжон Отахонов 68, Жанг Юнинг 86.

Бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитойга қарши (1:0) ғалаба осон қўлга киритилмаганини айтди.


“Бугунги учрашувда қўлга киритилган 3 очко учун футболчиларга раҳмат. Ўйин осон кечгани йўқ, аммо, ҳимояда яхши ўйин намойиш қила олдик ва рақибга гол уриш учун имкон бермадик дейиш мумкин.

Рақиб бугун юқори савиядаги жамоа эканини исботлади. Улар иккинчи бўлимда кўпроқ ўйинни назорат қила олишди ва кўп ҳужумлар уюштира олишди. Биз ҳимоядаги бехато ўйин билан уларнинг ҳужумларини тўхтата олдик”, – дейди Ҳайдаров.

“Биринчи таймда гол урдик ва бу ўйиннинг боришига ижобий таъсир ўтказди. Иккинчи таймда эса, рақибни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик. Режа бўйича ўйин намойиш этдик, аммо вазиятлар ярата олган бўлсак ҳам, улардан фойдалана олмадик. Рақиб бугун яхши ўйин намойиш этди ва уларга бунинг учун раҳмат. Энди бугунги учрашувни таҳлил қилиб, Уммонга қарши янада жиддий тайёргарлик кўрамиз”, – дея қўшимча қилди Ўзбекистон олимпия термаси устози.
рейтинг: 
Фикр билдириш
  • Шарҳлар
  • Бугун
  • Энг кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter