Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно
 
  • 19:49 – Қўқонда ҳам чемпионлар муносиб кутиб олинди 
  • 18:42 – IFFHS клублар рейтингини эълон қилди. 
  • 08:59 – ЖЧ-2018 чипталари учун рекорд даражада аризалар тушди 
  • 08:55 – Самвел Бабаян бир умрга футболдан четлатилди 

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди


Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионати «А» гуруҳи 3-турида Уммонга қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Тошкент вақти билан соат 13:00да Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз Уммонга қарши саф тортди.

Биз учун муҳим бўлган беллашувда ҳамюртларимиз Рустам Ашурматов томонидан тепилган тўп Тани Ал Рушаидига тегиб дарвозага кирган автогол эвазига 3 очкони қўлга киритишди. Ушбу ғалаба эса терма жамоамизга чорак финал эшикларини очди

Параллель равишда кечган баҳсда мусобақа мезбони Хитой Қатарга 1:2 ҳисобида енгилди.

Натижада Ўзбекистон олимпия термаси 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди. Барча ўйинда ғалаба қозонган Қатар 1-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга бўлди..

U-23 Осиё чемпионати, "A" гуруҳи, 3-тур, 15 январь, душанба

Ўзбекистон ОТЖ - Уммон ОТЖ 1:0

Гол: Тани Ал Рушади (37, автогол)

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев ("Пахтакор"), Аббос Отахонов ("Навбаҳор"), Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), Достон Турсунов ("Нефтчи"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") (Ислом Қобилов, 90), Одилбек Ҳамробеков ("Насаф"), Азизжон Ғаниев ("Насаф"), Бобир Абдиҳолиқов ("Насаф") (Достонбек Ҳамдамов, 81), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912") (Ойбек Рустамов, 90+3), Дониёр Нарзуллаев ("Насаф"), Забихилло Ўринбоев ("Пахтакор").

Уммон ОТЖ: Иброҳим Ал Муҳайни, Матаз Солиҳ, Тани Ал Рушайди, Абдуллоҳ Фаваз, Ал Мандар Ал Алави, Марван Вади (Юсаиф, 59), Мадҳ Ал Ҳалди (Ал Алави, 86), Аҳмад Ал Кааби, Аҳмад Ал Матроуши, Зоҳир ал Акбари, Абдулазиз Ал Гейланий.
рейтинг: 
Фикр билдириш
  • Шарҳлар
  • Бугун
  • Энг кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter