Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно
 
  • 19:49 – Қўқонда ҳам чемпионлар муносиб кутиб олинди 
  • 18:42 – IFFHS клублар рейтингини эълон қилди. 
  • 08:59 – ЖЧ-2018 чипталари учун рекорд даражада аризалар тушди 
  • 08:55 – Самвел Бабаян бир умрга футболдан четлатилди 

IFFHS клублар рейтингини эълон қилди.

Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) 2017 йилнинг энг яхши клублари номини маълум қилди.

Рейтингда ЕЧЛ ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби «Реал» биринчи ўринда. Бразилиянинг Либертадорес кубоги ғолиби «Гремио» ва Европа лигаси бош соврини эгаси Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади.

Кучли ўнлик қуйидагича кўринишда:

1 (2). Реал Мадрид (Испания) / 4 баллик чемпионат рейтинги/ 328 очко
2 (34). Гремио (Бразилия) / 4 / 286
3 (12). Манчестер Юнайтед (Англия) / 4 / 284
4 (3). Барселона (Испания) / 4 / 269
5 (4). ПСЖ (Франция) / 4 / 266
6(95). Фламенго (Бразилия) / 4 / 256
7 (10). Ювентус (Италия) / 3 / 254
8 (6). Бавария (Германия) / 4 / 250
9 (16). Манчестер Сити (Англия) / 4 / 244
10 (14). Ред Булл Зальцбург (Австрия) / 3 / 240,5

Ўзбекистондан рейтингда икки жамоа Тошкентнинг «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўрин олишган. Аммо уларнинг иккаласи ҳам Осиё клубларининг кучли ўнлигидан жой ола билмаган.

Осиё клублари ичида энг юқори ўринда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби қайд этилган.

Кучли 10ликдан яна шунингдек «Ал Аҳли» (Саудия Арабистони), «Шангҳай СИПГ» (Хитой), «Урава Ред Даймондс» (Япония), «Ульсан Ҳюндай» (Жанубий Корея), «Сувон Блюингс» (Жанубий Корея), «Персеполис» (Эрон), «Кавасаки Фронтале» (Япония), «Жежу Юнайтед» (Жанубий Корея), «Гуангжоу Эвергранд» (Хитой) жамоалари ҳам ўрин олишган.

Тошкентнинг «Локомотив» клуби рейтингда 86 очко билан 221-поғонада қайд этилган. Эътиборли томони, 221-ўринни Бразилиянинг «Сан-Паулу», Аргентинанинг «Бока Хуниорс», Германиянинг «Ҳерта» каби машҳур клублар билан бўлишиб турибди.

«Бунёдкор» эса рейтингда 62 очко билан 386-поғонадан жой олган. Бир йил муқаддам «қалдирғочлар» бу рейтингнинг 571-ўрнида жойлашганди. Тошкентликлар билан бирга 386-ўриндан «Уотфорд» (Англия), «Вест Ҳэм» (Англия), «Бетис» (Испания), «Кан» (Франция) каби машҳур жамоалар ўрин олишган.
рейтинг: 
Фикр билдириш
  • Шарҳлар
  • Бугун
  • Энг кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter