Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно
 
  • 19:49 – Қўқонда ҳам чемпионлар муносиб кутиб олинди 
  • 18:42 – IFFHS клублар рейтингини эълон қилди. 
  • 08:59 – ЖЧ-2018 чипталари учун рекорд даражада аризалар тушди 
  • 08:55 – Самвел Бабаян бир умрга футболдан четлатилди 

«Реал» клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди


Бирлашган Араб Амирликларида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Финалда Бразилиянинг «Гремио» клуби «Реал Мадрид» билан беллашди.

Ўйин испанияликларнинг катта устунлиги остида ўтди ва 53-дақиқада Криштиану Роналду томонидан урилган гол уларга ғалаба қозониш учун етарли бўлди.
Натижада, «Реал» ўз тарихида 6-марта клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди (1960, 1998, 2002, 2014, 2016, 2017).

КЖЧ-2017. Финал 

Реал (Мадрид, Испания) – Гремио (Бразилия) - 1:0 

16 декабрь, «Шайх Зайд Спортс Сити» 

Гол: 1:0 – 53 Роналду. 

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Васкес, 73), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 80).

Гремио
– Гроэ, Каннеманн, Жеромел, Кортес, Жаилсон, Рамиро (Эвертон, 71), Мишел (Майкон, 84), Фернандиньо, Эдилсон, Луан, Барриос (Жаэл, 63).

Огоҳлантириш: Каземиро (27).
рейтинг: 
Фикр билдириш
  • Шарҳлар
  • Бугун
  • Энг кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter